Фойдаланувчилар ушбу мажмуа байрамгача топширилиши керак деган ҳаёл билан палапартиш қурилгани ва унда керакли ишлар оҳиригача амалга оширилмаганини ёзган. Подробно нашрининг ёзишича, ушбу ҳолат юзасидан боғ мамъмурияти тушинтириш берган. Маълум бўлишича, монумент қурилиши билан Туркиянинг Outdoor Factory Acik Hava Fabrikasi компанияси шуғулланган. Унинг вакили Синан Тураман ушбу ишларни оддийгина – пандемия ва қурилиш вақти қисқа бўлгани билан изоҳлади.
Қурилиш компанияси олдида ушбу ҳайкални қисқа вақт ичида қуриб битириш вазифаси қўйилди. Лекин, пандемия сабабли Туркияда ўрнатилган карантин чекловлари оқибатида Ўзбекистонга ўз вақтида муҳим мутахассислар ва хомашёлар етказа олмадик. Натижада ҳайкал деталлари, тарихий шахслар, давлат арбоблари ва ҳодисаларни ифодоловчи суратлар ўз вақтида қўйилмади. Қисқартирилган вақт сабаб барча ишларни Мустақиллик байрамидан сўнг тугатиб қўйиш режа қилинди, – дея таъкидлади у.
Унинг сўзларига кўра, коронавирус чекингандан сўнг барча режалаштирилган ишларни якунлаб қўйиш имконияти пайдо бўлди. Шу билан бирга, у ушбу ишлар учун буюртмачи томонидан қўшимча молиявий ҳаражатлар талаб этилмаслигини таъкидлади.