Сирдарё вилояти Ховос туманида террорчи гуруҳ аъзолари ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, гуруҳ аъзолари ДХХ томонидан олиб борилган тезкор тадбирда 9 ноябрь куни ушланган. Уларнинг телефонидан экстремистик мазмундаги материаллар аниқланган. Гуруҳ аъзолари «жиҳод»га чорловчи материалларни мунтазам равишда тарқатиб келган. Хусусан, ушбу гуруҳ етакчиси Б.Т. Сурияга бориб, террорчи гуруҳлар таркибига қўшилишни мақсад қилган.
Таъкидланишича, гуруҳ аъзолари ушланган ва уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.