Тошкент шаҳри Миробод туманида жисмоний тарбия ўқитувчиси ва унинг дўстлари 8 синф ўқувчиси билан жинсий алоқа қилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Подробно.уз нашрининг ёзишича, ушбу ҳолат юзасидан суд бўлиб ўтган ва унинг қарорига кўра ўқитувчи 4 йилга, дўстлари эса 2 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Нашрнинг қўшимча қилишича, қизнинг онаси суд қароридан унчалик рози эмас. Сабаби эркаклар ЖКнинг 128 моддаси (18 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан жазоланган. Қизнинг онаси улар ЖКнинг 118 моддаси билан (бир гуруҳ шахслар томонидан зўрлаш) бўйича қамалиши керак деб ҳисобламоқда.
Аёл ушбу иш доирасида оҳиригача курашишга қарор қилгани маълум қилинди.