Тошкент вилояти Зангиота туманида ИИБ ходимлари эркакни уриб, кийимсиз кўчага чиқариб қўйгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу воқеанинг бевосита “қаҳрамони” бўлган фуқаро видеомурожаат қилиб, бу ҳақида айтиб берган.
Ҳуқуқ тарибот органлари ушбу вазиятни ўрганиб, ҳолатга муносабат билдирди. Унда билдирилишича, шу йил 11 ноябрь куни аёл ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилиб, ишсиз ўғли уйда жанжал кўтараётганини айтган. Сўнгра ходимлар эркакнинг уйига бориб, ИИБ биносига олиб кетган. Ўша ерда эркакка маъмурий баённома расмийлаштирилаётган вақтда, у бинодан қочиб чиқиб, ўзини гўёки калтаклангандек кўрсатган. Суриштирувлар давомида эркак туҳмат қилгани ҳам маълум бўлди.
Шундай қилиб, эркак дастлаб МЖтКнинг 3та моддасига кўра айбланган бўлса, энди улар қаторига МЖтКнинг 40-моддаси (туҳмат) ҳам қўшилди. Барча материаллар судга тақдим этилди.