Пойтахтда масжидларда ўғрилик содир этган фуқаро ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Чилонозор туманидаги Новза масжидида телефонини курткасида қолдирган эркакнинг телефони ўғирланган. Сўнгра ушбу ишни содир этган ёш йигит топилган. Суриштирувлар давомида у аввал ҳам ўғрилик учун судланган бўлгани аниқланган. Кейинчалик маълум бўлишича, йигит Чилонзордаги 4та мажсид ва Юнусободдаги 3та масжидда ҳам телефон ўғирлаган бўлган.
Йигит ушланган. Жиноий иш қўзғатилган. У шунга ўхшаш яна 15та ўғирликни содир этганликда гумонланмоқда.