Тошкентда Исузу ҳайдовчиси жазоланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳайдовчи фейсбукда йўловчи қиз томонидан эълон қилинган суратдан сўнг жаримага тортилган. Қиз йўл ҳаракати қоидасини бузган ҳайдовчига нисбатан жазо тайинланишини сўраган. Эркак бошқарув давомида телефонида фильм томоша қилган.
Таъкидланишича, ҳайдовчи 128-1 моддасига кўра жазоланган. Энди у 810 минг сўм миқдорида жарима тўлаши керак бўлади. Бундан ташқари, “Тошшаҳартрансхизмат” ҳайдовчига нисбатан интизомий чора кўрилишини ҳам маълум қилди.