Бугун ижтимоий тармоқларда йигит қизнинг уйига совчи қўйгани ва сўнгра рад жавобини олгач унинг юзига кислота сепиб юбориш билан таҳдид қилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Маълум бўлишича, ушбу ҳолат юзасидан ИИВ муносабат билидрган. Унда мазкур ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ Хотин-қизлар масалалари бўлими томонидан назоратга олингани ва терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани таъкидланган.
Вазирлик ҳолат тўлиқ ўрганилишини ва унга ҳуқуқий баҳо берилиб, натижаси бўйича маълумот тақдим этилишини маълум қилди.