Тошкентда фуқаро қудасининг устидан шикоят қилиб, ИИВга мурожаат қилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 9 ноябрь куни фуқаро вазирликка қудаси ундан 22 минг доллар талаб қилаётганини айтиб, мурожаат қилган. Аниқланишича, фуқаронинг қудаси унинг бошқа бир инсон билан ишқий муносабатда бўлиб юрганини билиб қолган ва телеграмдаги ёзишмаларига эга чиққан. Сўнгра қуда ушбу ёзишмаларни фуқаронинг турмуш ўртоғига кўрсатиш билан қўрқитиб, 22 минг доллар талаб қилган.
Ҳуқуқ тартибот органлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирда қуда пойтахтдаги кафеларнинг бирида айтилган пулларни олаётганда ушланган. Ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.