Ўзбекистонда об-ҳаво шароити ёмонлашиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Синоптиклар маълумотига кўра, эртага, 14 ноябрь куни кундузги ўртача ҳарорат +9... +11 даража бўлади. Тунда эса ушбу кўрсаткич +4... +6 даражани ташкил қилади.
Ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шамол тезлиги 7-12 м/с.га етади.