Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида йигит яқин дўстидан интим видеоларни тарқатиб юбормаслик учун 1200 доллар талаб қилди. Бу ҳақда Насафньюс нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, 28 ёшли йигит шу йил 10 май куни 27 ёшли яқин дўстига унда Гули билан олинган интим видеолари борлигини, агар 1200 доллар берса уни қариндошларига кўрсатмаслигини айтган. Таъкидланишича, йигит айтилган пулнинг 1000 долларини олаётганда ушланган.
Ҳодиса юзасидан 13 октябрь куни бўлиб ўтган судда йигит шунчаки ҳазиллашганини ва уни кечиришини сўраган. Ўз навбатида жабрланувчи ҳам улар дўст эканини, уни кечирганини ва енгил жазо беришни сўраган. Суд йигитга озодликни чеклаш жазосини тайинлаган.