Ўзбекистонда ҳаво кескин совиб кетиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Синоптикларнинг маълумотига кўра, совуқ кунлар 16-18 ноябрь кунлари бўлади. Шу кунлари Республика бўйлаб ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин.
Совуқ ҳаво массалари Ўзбекистонга Россия орқали кириб келади. 16-18 ноябрь кунлари тунги ҳарорат -8... -15 даража, кундузи эса 0... +3 даража бўлиши кутилмоқда. Шамол тезлиги 17-22 м/с.га етади. Чанг бўрони бўлиши мумкин.