Тошкент шаҳри Сергели туманидаги масжидда ўғрилик содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, номаълум шахс 13 ноябрь куни соат 12:30ларда масжидга намоз ўқиш учун келган 60 ёшли фуқаронинг 3,5 млн сўмлик иккита телефонини ўғирлаб кетган.
Пойтахт ИИББ суратдаги шахс ҳақида бирон маълумотга эга бўлганлардан 102 рақамига қўнғироқ қилишни сўрамоқда.