Ўзбекистонда 16 ноябрь куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берилди. Бу бўйича маълумот Ўзгидромет томонидан тақдим этилди.
Синоптикларнинг маълумотига кўра, эртага кундузги ўртача ҳарорат +14... +16 даражани ташкил қилади. Тунда эса +1... +3 даража бўлади.
Ёғингарчилик кутилмаяпти. Шамол тезлиги 7-12 м/с.га етади. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 17 ноябрдан ҳаво кескин совиб кетиши хабар қилинган эди.