Жиззах вилояти Янгиобод туманида прокурор ўринбосари ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.
Таъкидланишича, прокурор ўринбосари 15 ноябрь куни соат 16:30ларда ушланган. Эркак 8 минг долларни олаётганда қўлга олинган.
Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Жиноий иш қўзғатилган.