Ўзбекистонда ҳаво совуши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Синоптикларнинг маълумотига кўра, эртага, 17 ноябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво шароити ёмонлашади. Ресубплика бўйлаб ўртача ҳарорат +5... +8 даража, тунда 0... -3 даража бўлиши кутилмоқда.
Республика бўйлаб ёмғир ёғиши, сўнгра у қорга айланиши мумкин. Шамол тезлиги 12-17 м/с.га етади.