Наманган вилоятида қидирувда бўлган собиқ профилактика инспектори қамоққа олинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, унга нисбатан ЖКнинг 168 ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Таъкидланишича, С.О. 81,4 млн. сўм кредит маблағларини талон-тарож қилганликда айбланмоқда. Бош прокуратура гумонланувчи терговдан яширинганини маълум қилган. Шу сабабга кўра 13 ноябрда уни қамоққа олиш бўйича қарор қабул қилинган ва қидирувда бўлган. 14 ноябрда эса у ушланган.
Маълум қилинишича, собиқ инспектор аввалроқ Наманган шаҳар ИИБ, 2-сонли ИИБда содир бўлаётган ноқонуний хатти-ҳаракатлар юзасидан ИИВ вазирига Пўлат Бобожоновга видеомурожаат йўллаган.