Ижтимоий тармоқларда йўлнинг ўртасида чўмилаётган бола видеоси тарқалди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, видео пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида олинган. Видеони 17 ёшли мактаб ўқувчилари ҳазил тариқасида олган. Бола Буюк ипак йўли кўчасида ярим яланғоч ҳолатда чўмилган. Таъкидланишича, уларнинг ота-онаси билан профилиактик суҳбат олиб борилган.
Иш юзасидан тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўрилиши учун вояга етмаганлар масалалари бўйича идоралараро комиссиясига юборилган.