Ўзбекистонда пойтахт педагогика университети ректори ишдан олинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Алишер Умаров (суратда чапда) бугун, 17 ноябрь куни лавозимидан озод этилган. ОТМнинг янги ректори этиб Абдуғафор Қирғизбоев тайинланди.
Қирғизбоев тайинлловга қадар ўзбек тилини ривожлантириш департаменти раҳбари бўлиб ишлаб келган. Умаров ушбу ОТМга 2020 йил февраль ойида ректор этиб тайинланган эди. Эслатиб ўтамиз, шу йил октябрь ойида декан ўринбосари талабани зўрламоқчи бўлгани ҳақида ОАВда хабарлар тарқалган эди. Олий таълим вазирлиги ОТМ раҳбариятига нисбатан чора кўрилишини айтган эди.