Бугун ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда иккинчи хотинга уйланишга рухсат этилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, тарқалган хабарда бунга Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 ноябрдаги ПҚ3535-сонли Қарорига асосан рухсат берилгани айтилган.
Antifake канали ушбу хабар ёлғон ва хақиқатга мос келмаслигини таъкидлади. Шунингдек, ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик борлиги маълум қилинди.