Ўзбекистонда метан “завправка”лар иш вақти 17 ноябрдан қисқаради. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ушбу қарор аҳолини, мактаблар, боғчалар, шифхоналар ва бошқа зарур объектларни газ билан таъминлаш мақсадида қабул қилинган. Энергетика вазирлиги шахобчалар фаолиятини қисқартириш бўйича графиклар ҳокимликлар билан келишилган ҳолда қилинишини ва шу сабабга кўра ҳар ҳудудда ҳар хил иш вақти бўйича шахобчалар фаолият олиб боришини таъкидлаган.
Маълум қилинишича, об-ҳаво ҳарорати бироз кўтарилгунча ушбу чоралар амалда бўлади.