Наманган вилоятида солиқ хизматининг туман раҳбари пора билан ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, эркак пул эвазига 1 гектар ерни қайта расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Солиқчи ушбу хизмат учун 15 минг доллар талаб қилган.
Эркак пулларни олаётганда ушланган. Бу бўйича тарқалган хабарда қўлга тушган шахс айнан қайси туманда ишлаши маълум қилинмаган. Ҳозирда жиноий иш қўзғатилган.