Тошкентда яқинларини шарманда қилмаслик учун чақалоғини сотмоқчи бўлган қиз ва унинг онасига ҳукм ўқилди

Тошкентда яқинларини шарманда қилмаслик учун чақалоғини сотмоқчи бўлган қиз ва унинг онасига ҳукм ўқилди
Тошкентда ўз фарзандини сотмоқчи бўлган қиз ва унинг онаси ҳамда яна бир эркакка ҳукм ўқилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Маълум бўлишича, асли фарғоналик қиз танишидан ҳомиладор бўлиб қолган. Сўнгра қиз фарзандни аборт қилдирмоқчи бўлган. Лекин ҳомила вақти узайиб кетгани учун у бундай қила олмаган. Шу сабабга кўра қиз яқинларини шарманда қилмаслик учун фарзанд туғилиши билан сотишга қарор қилган. У ушбу мақсади ҳақида таниш йигитига айтган ва у ҳам қизга “мижоз” топишга киришиб кетган. Маълум бўлишича, ушбу ишга қизнинг онаси ҳам аралашган. Она фарзандни 3 минг долларга баҳолаган. Лекин кейинчалик уни 8500 долларга сотишга қарор қилишган.

Таъкидланишича, учовлон фарзандни 8000 долларга сотаётган вақтда ушланган. Ушбу иш юзасидан бўлиб ўтган судда йигитга 5,5 йил, аёлларга эса 3,5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Тошкентда яқинларини шарманда қилмаслик учун чақалоғини сотмоқчи бўлган қиз ва унинг онасига ҳукм ўқилди