Янгиҳаёт туманида Давлат хизматлари марказининг янги биноси ишга тушди

Янгиҳаёт туманида Давлат хизматлари марказининг янги биноси ишга тушди
Давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида бунёд этилган ва замонавий ИТ-коммуникация технологиялари билан жиҳозланган Янгиҳаёт тумани Давлат хизматлари марказининг 1000 квадрат метр майдонга эга янги биноси ўз фаолиятини бошлади.

Бино қурилишида, замонавий шаҳарсозлик нормаларига мувофиқлик ва фуқаролар учун энг қулай шароитларни яратишга алоҳида эътибор берилди. Мурожаатчиларга бир вақтнинг ўзида 160дан ортиқ турдаги хизматларни кўрсатиш имкони яратилди. Бу эрда электрон навбат тизими, ахборот киоскаси, электрон хизматлардан мустақил фойдаланиш ва саломатлик бурчаклари, болалар майдончаси ҳамда мини-кутубхона ташкил қилинган. Ташриф буюрувчилар хизматлардан мустақил фойдаланишлари, шунингдек турли имкониятлардан хабардор бўлишлари учун ахборот стендлари ва постерлар қўйилган.
Янгиҳаёт туманида Давлат хизматлари марказининг янги биноси ишга тушди

Ушбу Марказ тумандаги 150 минга яқин аҳолига хизмат кўрсатиш билан бирга экстерриториал тамойили асосида Тошкент шаҳри ва республикамизнинг барча худудлардан ташриф буюрган фуқаролар фойдаланишлари мумкин.

Агентлик хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш ва имкон қадар соддалаштириш устида доимий равишда изланиб, бу борадаги ишларини давом эттирмоқда. Марказда электрон навбат тизими билан интеграция қилинган махсус платформа мавжуд бўлиб, унинг ёрдамида мижозлар хизмат кўрсатиш жараёни ва хизмат кўрсатган ходимни баҳолаши мумкин бўлади.

Бу эса фуқаролар билан қайта алоқанинг муҳим усулларидан бири сифатида мурожаатчилар учун хизмат кўрсатиш сифатини янада оширишга ёрдам беради.

Ташриф буюрувчиларнинг фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда, давлат хизматларидан фойдаланишда NFC маҳсус қурилмаси ишга туширилди. Унинг ёрдамида ID картадаги фуқаронинг шахси аниқланади ва тизимда аризачининг маълумотлари автомат тарзда тўлдирилади.
Мурожаатчилар бир жойнинг ўзида турли масалаларга ечим топишлари мумкин, яъни эндиликда фуқароларнинг идорама-идора оворагарчиликларини олдини олиш мақсадида бинога Президент Халқ қабулхонаси, Бош вазир қабулхонаси, адлия бўлими, Юридик хизмат кўрсатиш маркази, “Мадад” ННТ ҳамда ФҲДЁ бўлимлари жойлаштирилди.

Ҳозирда Тошкент шаҳрида 12 та давлат хизматлари маркази мавжуд бўлиб, уларнинг тўртаси замонавий шарт-шароитларга эга.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Янгиҳаёт туманида Давлат хизматлари марказининг янги биноси ишга тушди