Ўзбекистон халқ артисти Бахтиёр Ихтиёров бу ёруғ оламни тарк этди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Бахтиёр Ихтиёров 81 ёшида вафот этган. Таъкидлаш жоиз, Бахтиёр Ихтиёров сермаҳсул ижоди давомида «Ёр-ёр», «Ажойиб ҳаёлпараст», «Ўтган кунлар», «Нодирабегим», «Еттинчи жин», «Абу Райҳон Беруний», «Еттинчи ўқ», «Шум бола» каби фильмларда эсда қоларли ролларни ижро этиб, халқимиз кўнглидан жой олган.
Маълумот ўрнида, Бахтиёр Ихтиёров 1940 йил 28 март санасида Бухорода таваллуд топган. У 1956-2009 йилларда Бухоро мусиқали театри, Муқимий номидаги мусиқали театри, «Ёш гвардия» театри ҳамда Сатира театри саҳналарида юздан ортиқ эсда қоларли образларни гавдалантирди, режиссёр сифатида халққа манзур спектакллар саҳналаштирди ва кўплаб шогирдлар етиштирди.