Навоийда алданиб қолган Эрон фуқаросининг муаммоси ҳал этилди

Навоийда алданиб қолган Эрон фуқаросининг муаммоси ҳал этилди
Навоий вилятида Эрон Ислом Республикаси фуқароси Сайб Муҳаррам қўл телефонини сотиб олиш жараёнида алданиб қолди, дея хабар қилди ЎзА.

Хабарда айтилишича Сайб Муҳаррам 1989 йил Эрон давлатида туғилган, Эрон Ислом Республикаси фуқароси, 2018 йил ноябрь ойидан буён Ўзбекистонда шартнома асосида ишлаб келаётган бўлган. У 2019 йил 20 март куни Навоий шаҳридаги савдо дўконларининг биридан 2 900 000 сўмга қўл телефони олганлиги, аммо қўл телефонининг ҳужжатларини ололмай овора бўлиб юрганлигини билдирган.

Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси Навоий вилояти ҳудудий бирлашмаси, Навоий шаҳар жамияти мутахассислари, Сайб Муҳаррам иштирокида муаммони жойига бориб ўрганиб чиқдилар ва мурожаатда кўрсатиб ўтилган ҳолатлар бартараф этилган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Нуриддин Жалилов 3 апрел 2019 11:47
    "Истеъмолчи доим ҳақ!" жамоат ташкилоти сифатида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан олиб борилаётган ишлар ҳақиқатан ҳам ўрнак бўларли бўлаяпти. Энг асосийси мурожаатлар ҳеч қачон эътибордан четда қолдирилмайди.
  2. Марлин Норқулов 3 апрел 2019 10:47
    Хориж фуқаролари ҳам мурожаат қилибдими, демакки истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудда ўз мавқейига эга, аҳолининг ишончини қозона олган!

    Миллати, дини, эътиқодидан қатъий назар ҳамма истеъмолчи ҳисобланади. Мурожаат қилибдими, унинг мурожаати ўрганилиши ва ҳақиқатда ҳам ҳуқуқи бузилган бўлса, ҳимоя қилиниши лозим. Навоий шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимларига рахмат.

    Кимки бир кўнгли бузуғнинг хотирин шод айлагай, Онча борким, Каъба вайрон бўлса, обод айлагай.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Навоийда алданиб қолган Эрон фуқаросининг муаммоси ҳал этилди