Тошкент шаҳрида ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда уйида ўқотар қурол ясаган фуқаро аниқланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ушбу тадбир 17 ноябрь куни ўтказилган. 48 ёшли, муқаддам судланган Арсеннинг уйи текширилганда у ердан револвер ва тўппонча топилган. У шу йўл орқали уйида ўқотар қурол ясаган. Топилган нарсалар баллистика экспертизасига юборилган.
Унинг хулосасига кўра фуқарога қонуний чора кўрилади.