Ўзбекистонда илиқ об-ҳаво сақланиб қолади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Синоптиклар эртага, 24 ноябрь куни Ўзбекистонда кундузги ҳарорат +14... +17 даражагача кўтарилишини маълум қилди. Тунда эса Республика бўйлаб ҳарорат +7... +9 даража бўлади.
Эртанги кун ёғингарчиликсиз ўтиши мумкинлиги айтилмоқда. Шамол тезлиги 7-12 м/с.га етади.