Пойтахтда шар сотаётган бола сурати тармоқларда кенг тарқалди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Бола шар савдоси билан Юнусобод туманидаги Биллур маҳалласида шу йил 20 ноябрда шуғулланган.
Маълум бўлишича, ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари боланинг отаси билан алоқага чиққан. У билан профилактик суҳбат ўказилган ва МЖтКнинг 47 моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома тузилган. Ушбу қонунбузарлик учун БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача жарима белгиланган.