Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Синоптиклар эртага, 26 ноябрь куни кундузи +7... +9 даража бўлишини маълум қилди. Тунда эса 0... +1 даража бўлади.
Ёмғир ёғиши мумкин. Республиканинг шимолий ҳудудларида ёмғир қорга айланиши мумкин. Шамол тезлиги 7-12 м/с.га етади. Таъкидлаш жоиз, сўнгги кунларда Ўзбекистонда илиқ об-ҳаво ҳукмронлик қилмоқда.