Тошкентда Олмазор тумани ҳокимлиги ходими қўлга олинди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Таъкидланишича, қўлга олинган шахс ҳокимятда масъулиятли лавозимда ишлаган. У ўзининг икки нафар шериги билан тадбиркорга пластик қувур ишлаб чиқуравчи завод қуриш учун 12 га ер участкасини олиб беришни ваъда қилган. Ҳокимият ходими ўз хизмати учун 1 млн 560 минг доллар талаб қилган.
Эркак юқори лавозимдаги танишлари орқали тадбиркорга Зангиота туманида ер олиб бермоқчи бўлган. Ҳокимият ходими аванс тарзида 50 минг долларни пойтахтдаги ресторанларнинг бирида олаётганда ушланган. Ҳозирда жиноий иш қўзғатилган.