Тошкентда «Бозор иши» бўйича кимлар судланаётганлиги маълум бўлди (рўйхат)

Тошкентда «Бозор иши» бўйича кимлар судланаётганлиги маълум бўлди (рўйхат)
Интернет сайтларда пойтахтимиз бозорларида фаолият юритган, уларни бошқаришда иштирок этган шахслар устидан қўзғатилган жиноят ишига оид суд жараёни бошлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Айрим манбаларда судланувчилар сони 23 нафар экани айтилди. Бу ҳақиқатга қанчалик яқин? Судланаётган шахслар кимлар?

Ушбу саволларга расман аниқлик киритиш мақсадида ЎзА Ўзбекистон Республикаси Олий судига мурожаат қилди.

Олий суд матбуот хизматидан ЎзАга маълум қилишларича, Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида судланувчилар:

Р.Абдумажитов – Тошкент шаҳар савдо ва ишлаб чиқариш департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган;

Р. Расулов – “Тошкент озиқ-овқат захираси” ДК директори лавозимида ишлаган;

Д. Арифжанов – «Истеъмолда бўлган транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлари Сергели бозори» МЧЖ директори лавозимида ишлаган;

Д. Тилляходжаев – “Наврўз давлат қабуллар уйи” ДК директори лавозимида ишлаган;

О.Мустаев – «Юнусобод деҳқон бозори» АЖ директори лавозимида ишлаган;

Б. Юсупов – «Юнусобод деҳқон бозори» АЖ директори лавозимида ишлаган;

Д. Муратов – “Ўрикзор савдо комплекси” МЧЖ директори лавозимида ишлаган;

Б. Абдумажитов – “Poytaxt Nastarin Gullari” МЧЖ таъсисчиси;

Ф.Мирхайдаров – Тошкент шаҳар ҳокимлиги Бинолардан фойдаланиш департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган;

И.Сабиров – «Чорсу буюм савдо комплекси» АЖ директори лавозимида ишлаган;

А. Одилов – «Чилонзор буюм савдо комплекси» АЖнинг юк сақлаш омборхонасида назоратчи-кассир лавозимида ишлаган;

Ш. Турсунов – «Чилонзор буюм савдо комплекси» АЖнинг шартнома ва назорат бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган;

О. Машарипов – «Эски Жува дехқон бозори» АЖ директори лавозимида ишлаган;

Д. Миртаджиев – «Чилонзор буюм савдо комплекси» АЖ директори лавозимида ишлаган;

Б. Тошматов – «Бек тўпи савдо комплекси» МЧЖ директори лавозимида ишлаган;

С. Джамалов – «Чилонзор буюм савдо комплекси» АЖнинг юк сақлаш омборхонаси бригадири лавозимида ишлаган;

Б. Рихсибаев – «Manzur Guzari» МЧЖ раҳбари;

М.Султанов – «Toshkent Tantana Servis» МЧЖ директори лавозимида ишлаган;

М. Муминов – «Toshkent Sayohat Servis» МЧЖ директори;

Ф. Ахмаджонов – «Imkon Agro» МЧЖ директори;

А.Усмонов, З.Авазовларга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд бўлиб ўтмоқда.

Мазкур жиноий иш жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси Сарвар Каримов раислигида ҳамда халқ маслаҳатчилари А.Нишонов ва М.Мирағзамовдан иборат суд таркибида кўриб чиқилмоқда.

Судланувчилар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165 (товламачилик), 167 (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 168 (фирибгарлик), 184 (солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш), 189 (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш), 192-1 (хусусий мулк ҳуқуқини бузиш), 205 (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 208 (ҳокимият ҳаракатсизлиги), 209 (мансаб сохтакорлиги), 210 (пора олиш), 228 (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш), 243 (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) ва бошқа моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқдалар.

Ҳозирги кунда судланувчиларнинг кўрсатмалари тингланмоқда.
Суд жараёни давом этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Тошкентда «Бозор иши» бўйича кимлар судланаётганлиги маълум бўлди (рўйхат)