Кеча, 26 ноябрь куни тармоқларда пойтахтнинг Юнусобод туманидаги масжидда содир бўлган воқеа видеоси тарқалди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Видеода бир йигит Ислом динини қабул қилаётганини ва ўша вақтда йигит рус тилида Жума намозига йиғилганларга сўзлаётганини кўриш мумкин. Ушбу вазиятда масжидга келганлардан бири норозилик билдириб, баланд оҳангда гапирган. Сўнгра уни масжидга келганлар ташқарига олиб чиқиб кетган.
Пойтахт ИИББнинг ҳодиса бўйича маълумот беиришича, баланд овозда гапирган шахс 41 ёшли А. исмли фуқаро бўлган. Таъкидланишича, у ихтисослаштирилган тиббиёт муассасасида ҳисобда туради. Фуқаро ушбу воқеадан кейин тиббиёт муассасасига даволаниш учун жойлаштирилган.