2020 йил 15 январь куни Украина фуқароси 29 ёшли М.М., Тошкент шаҳрида “Golden Cash store” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонасини таъсис этиб, бир гуруҳ шахслар билан олдиндан тил бириктириб, корхонанинг асосий фаолияти чакана савдо бўлсада, 2020 йил январь ойидан фуқаролар орасида ва интернет тармоғи орқали ушбу корхонадан тилла ва кумуш буюмларни сотиб олиш йўли билан йиллик 260 % гача даромад бериб бориш билан қизиқтирган ҳолда тарғибот-ташвиқот ишларини уюштириб, фуқаролардан пул маблағларни қабул қилиб, мижозлар олдидаги мажбуриятларини янги мижозлар ҳисобидан гўёки даромад сифатида пластик карталарига маълум миқдорда пул маблағларини ўтказиш йўли билан қизиқтириб, республика бўйича кўплаб фуқароларнинг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини қўлга киритишган.
Жорий йилнинг 17 ноябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан “Golden Cash Store” МЧЖ кўринишдаги хорижий корхона мансабдор ходимига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1881-моддаси 2-қисми “в, г” бандлари (пул маблағларини ва (ёки) бошқамол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият) билан жиноят иши қўзғатилган.
Мазкур жиноят иши бўйича фуқароларга етказилган зарарни аниқлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Жиноят иши доирасида чет эл фуқаролари М.М., В.К., С.Т., А.С. ва Х.Ш.ларга 1881-моддаси 2-қисми “в, г” бандлари билан айблов эълон қилиниб, ҳар бирига нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда жиноят иши юзасидан терговни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти олиб бормоқда.