Аввалроқ ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходими ҳайдовчининг мастлигини аниқлаш мақсадида алкотестр ўрнига бош кийимидан фойдалангани акс этган видео тарқалган эди.
Маълум бўлишича, ушбу ҳолат Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида қайд этилган. ЙПХ ходими З. Мамедов Матиз ҳайдовчисидан мастликни текшириш учун бош кийимга пуфлашни сўраган.
Таъкидланишича, ушбу ҳодиса юзасидан ходимга нисбатан хизмат текшируви тайинланган.