Тошкент шаҳрида гиёҳвандлик модда савдоси билан шуғулланган гуруҳ ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ушбу гуруҳнинг 3 нафари пойтахтдаги ва хориждаги нуфузли ОТМлар талабалари ҳисобланади. Таъкидланишича, улар интернет орқали синтетик наркотик моддаларни сотган.
Шунингдек, шаҳардаги 3 та уйда “мефедрон” синтетик наркотик моддасини яширин лабораторияда ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани маълум бўлган. Шу билан бирга, улардан ноқонуний йўллар билан биткоин криптовалютасида жамғарилган 113.770 АҚШ доллари ҳам мусодара қилинган.