Ўзбекистонда порахўрлик учун жазони кучайтириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда аникоррупция агентлиги маълум қилди.
Таъкидланишича, бугунги кунда ЖКга ўзгартириш бўйича ҳужжат тайёрланмоқда. Унда порахўрлик учун жазо кучайтирилиши белгиланган. Хусусан, “коррупцияга оид жиноятлар” тушунчасига аниқ таъриф берилмоқда ва 15 турдаги жиноятлар бу тоифага киритилмоқда.
Шунингдек, пулларни талон-тарож қилиш, мансабидан фойдаланиб фирибгарлик қилганлик учун 10 йилгача (аввал 5 йилгача) озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланиши мумкин.
Шу билан бирга, пора олганлар ва унда воситачилик қилганлар 20 йилгача (аввал 15 йилгача) қамалиши мумкин. Қўшимча қилинишича, порахўрликда айбланиб қамалганлар шартли равишда муддатидан олдин озод қилинмайди.