Пойтахтнинг катта қисми ичимлик сувисиз қолди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун, 3 декабрь куни соат 08:30 да Тошкентнинг асосий қисмини ичимлик суви билан таъминловчи «Қодирия» бош сув иншоотида юқори кучланишли электр таъминотида носозлик юзага келган. Шунинг натижасида Тошкентнинг катта қисми ичимлик сувисиз қолди.
Таъкидланишича, ҳозирда электр билан боғлиқ муаммо ҳал қилинган. Тез фурсатларда сув таъминоти ўз маромига қайтиши маълум қилинди. «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ келтирилган ноқулайликлар учун пойтахт аҳолисидан узр сўради.