Аввалроқ пойтахтлик Зиёда Латипова Баҳромовна Тошкент шаҳар ҳокимлигига Mercedes-Benz S500 Hybrid машинасини совға қилгани ҳақида ёзган эдик.
Дарё нашрининг ёзишича, ушбу хабар ОАВда эълон қилингач Google қидирув тизими орқали «Mercedes», «Mercedes-Benz S500 Hybrid», «Latipova Ziyoda» ва «Латипова Зиёда» калит сўзларини қидириш кўпайган. Хусусан, дастлабки вақтда «Mercedes» калит сўзи 57 баллик, «Mercedes-Benz S500 Hybrid» 11 баллик, «Latipova Ziyoda» ва «Латипова Зиёда» сўровлари 6 баллик кўрсаткич билан қидирилган.
ОАВда шу хабар чиққач, орадан 2 соат вақт ўтиб эса қидирув янада жадаллашган. Жумладан, «Mercedes» калит сўзи 100 баллик кўрсаткичга, «Latipova Ziyoda» сўрови 80, «Латипова Зиёда» — 73 ва «Mercedes-Benz S500 Hybrid» сўрови 17 баллни ташкил қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу ҳолат бўйича ўрганиш олиб борилиши ва бунинг учун 15-30 кун талаб этилиши хабар қилинган эди.