Самимий ўтган учрашувда мазкур соҳа ходимларига давлатимиз раҳбари томонидан яратилаётган қулайликлар ҳақида тўхталиб ўтди. Албатта, бу ислоҳтлар келгуси беш йилликда ҳам давом этиши, умуман, Ўзбекистоннинг келгуси беш йил давомида юрадиган йўли, стратегияси аниқ эканлиги ҳақида таъкидлади. Бу ҳақида Ш.Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобида батафсил қайд этилган. Ушбу китоб барча мактабларда бўлиши, ўқитувчилар уни ўқиб, келажак авлод вакилларига сўзлаб бериши лозимлиги айтилди.
Шундан сўнг, А.Хаитов тумандаги умумтаълим мактаблари кутубхонасига “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобини топширди.
Спикер ўринбосари тумандаги Собир Рахимов СИУ “Ўзбекистон” маҳалласи ҳудудидаги 500 гектар жойда “Яшил макон” лойиҳаси доирасида барпо этилаётган янги боғда ҳам бўлиб, у ерда экилаётган кўплаб мевали ҳамда манзарали кўчат экиш ишлари билан танишди. Президентимизнинг ташаббуси билан ўтказилаётган мазкур лойиҳа сайловолди дастурида ҳам кўзда тутилгани, унга кўра ҳар йили хонадон, кўча, маҳалла, қишлоқ ва шаҳарларда 200 миллион туп иқлимимизга мос дарахт кўчатлари экилиши назарда тутилгани ҳақида айтиб ўтди.
А.Хаитов партиянинг ҳудудий вакиллари билан биргаликда туманда “Янги Ўзбекистон боғи” намунаси асосида ташкил этилаётган ушбу боғга мевали дарахт кўчатларини ўтқазди.
ЎзЛиДеП Сурхондарё вилоят Кенгаши
матбуот хизмати