Бугун, 4 декабрь куни ижтимоий тармоқларда йўлакча атрофида 75 туп ниҳоллар экилгани ва улар атрофи бетонлаб қўйилгани акс этган суратлар тарқалди. Давлат экология қўмитаси ушбу ҳодисага изоҳ берди.
Қўмита воқеа Мирзачўл туманида содир бўлганини маълум қилди. “Файз-Барака” МЧЖ ўз биноси олдида йўлакчани асфальтлаган. Ушбу жараёнда ниҳоллар атрофи ҳам бетонлаб ташланган.
Экология қўмитаси томонидан кўрилган чоралар натижасида ниҳоллар атрофидаги асфальт олиб ташланган. Фирма раҳбарияти экологияга нисбатан бундай ҳаракати учун жаримага тортилган.