Ўзбекистонда 5 декабрь куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берилди. Об-ҳаво маълумоти Ўзгидромет матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.
Синоптикларнинг маълумотига кўра, эртага кундузи ўртача ҳарорат +7... +9 даража, тунда эса +3... +5 даража бўлади.
Республиканинг шимолий ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши мумкин. Тунги ҳарорат -3 даражагача тушиб кетади. Шамол тезлиги 7-12 м/с.га етади.