Аввалроқ Самарқанд вилоятида 13 ёшли мактаб ўқувчиси ҳомиладор бўлиб қолгани хабар қилинган эди. Журналист Хуршид Далиев ўзининг телеграм каналида мактаб ўқувчилари орасида яна ҳомилдорлик ҳолати кузатилаётганини ёзди.
Журналист берган маълумотга кўра, жорий йил август ойида Қороақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманидаги мактабларнинг бирида ўқувчи 10 синф қиз ҳомиладор бўлган. Бундан ташқари, Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги 59-сонли мактабда ўқувчи қизнинг ҳомиласи 22 ҳафталик экани айтилмоқда. Қизнинг ҳомиладорлиги шу йил 26 ноябрь куни мактаб директори иштирокидаги йиғилишда маълум бўлган.
Мактаб ўқувчилари орасида ҳомиладорлик ҳолати Тошкент вилояти Тошкент туманида ҳам кузатилган. Журналист бу бўйича батафсил маълумотни очиқламган. Ҳозирча бу бўйича масъул ташкилотлар изоҳ бермади.