Хабарингиз бор шу йил 25 декабрь куни пойтахтда Humo Arena комплексида Тik Tok Fest шоу-концерт дастури бўлиб ўтиши режалаштирилган. Ушбу концерт эълони берилгач, бу бўйича тармоқларда норозиликлар авж олди.
Тармоқ фойдаланувчилари концерт бўйича Маданият вазирлигига кескин фикрлар билдириб, уни бекор қилиш кераклигини ёзмоқда. Вазирлик ўз навбатида бунга муносабат билдирди. Унда айтилишича, бундай коцертларга рухсат бериш ваколатига ИИВ, Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларида бор. Концертлар эса вазирлик томонидан эмас, балки хусусий тадбиркорлар томонидан ташкиллаштирилиши таъкидланди. Шундан келиб чиқиб, концерт бўйича саволларни айнан юқорида қайд этилган ташкилотларга бериш тавсия этилди.
Шунингдек, Маданият вазирлиги қадриятлар ҳамда маънавиятимизга зид бўлган бундай дастурларнинг мамлакатимиз ҳудудида ташкил этилишига қарши эканини алоҳида таъкидлаган.