Аввалроқ пойтахт метросида эркак 13 ёшли қизга тегажоғлик қилгани ҳақида ёзган эдик. Ҳодиса видеоси тармоқларда тарқалгач, ушбу шахсни қидириш ишлари бошлангани ва сўнгра у топилгани хабар қилинган эди.
Қизга тегажоғлик қилган шахс 32 ёшли, аввал судланган Олмазор туманида яшовчи эркак экани маълум бўлган эди.
Подробно нашрининг ёзишича, Миробод туман судида иш кўриб чиқилган. Унинг қарорига кўра эркакка ойлик маошидан 20 фоиз ушлаб қолиш билан 2 йил аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.