Ўзбекистон аэропортларида самолёт рейслари кечиктирилаётганига изоҳ берилди

Ўзбекистон аэропортларида самолёт рейслари кечиктирилаётганига изоҳ берилди
Бугун эрта тонгда Урганч аэропортида самолётлар учиб кета олмади ва қўниш имконияти бўлмади. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Маълум бўлишича, кучли туман сабаб Москвадан келаётган самолёт соат 06:40ларда аэропортга қўна олмаган ва Нукусга йўналтирилган. Тошкентдан Хоразмга соат 08:20 ларда йўналиши керак бўлган бошқа бир рейс эса ҳали ҳануз пойтахтда экани маълум бўлди. Ушбу самолёт кейинчалик Урганчдан Истамбулга қараб учади. Лекин Урганчда кучли туман бўлмоқда. Кўриш масофаси 200 метрдан 400 метрга яхшиланди. Синоптиклар маълумотига кўра, туман соат 11:00 – 11:30ларда тарқалади. Таъкидлаш жоиз, самолётлар учиши учун хавфсиз кўриш масофаси камида 800 метрдир.

Шунингдек, кучли туман Тошкентдан Андижонга учиши керак бўлган самолётни ҳам тўхтатиб қолди. Самолёт соат 08:30да учиши керак эди. У таҳминан 12:00 ларда учиб кетиши маълум қилинди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ўзбекистон аэропортларида самолёт рейслари кечиктирилаётганига изоҳ берилди