Ўзбекистонда об-ҳаво шароити ёмонлашиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Синоптикларнинг маълумотига кўра, 12-14 декабрь кунлари ҳаво ҳарорати кескин совиб кетади. 12 декабрда ўртача ҳарорат +7... +10 даража, тунда эса +1... 0 даража бўлади.
13-14 декабрь кунлари Республика бўйлаб ёмғир ва қисқа муддатли қор ёғиши мумкин. Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларида шу кунлари тунги ҳарорат -15 даражагача тушиб кетади.