Ўзбекистон Президенти бола ҳуқуқларини кафолатлаш бўйича қонунга имзо чекди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Унга кўра, 16 ёшга тўлмаган, вояга етмаганлар билан бирон-бир моддий нарса бериш орқали жинсий алоқа қилиш учун жазо белгиланмоқда. Шу билан бирга, ЖКнинг 128 моддасига ҳам ўзгартириш киритилди. Яъни, 16 ёшга тўлмаганлар билан жинсий алоқа қилиш учун аввал 5 йилгача қамоқ жазоси берилган бўлса, энди ушбу муддат 7 йилгача узайтирилди.
Шунингдек, ЖКнинг 129-моддаси 1-қисмига ҳам ўзгартириш киритилди. Эндиликда 16 ёшга тўлмаганларга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилганлик учун 2 йилгача қамоқ жазоси берилади. Аввал бу муддат 1 йил эди.