Ўзгидромет томонидан шошилинч ахборот эълон қилинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, мамлакатимизда шу ҳафта оҳири ва келаси ҳафтада ҳаво кескин совиб кетади. Республика ҳудудига 12-15 декабрь кунлари дастлаб Каспий денгизидан нам ҳаво ва сўнгра Уралдан совуқ ҳаво массалари кириб келади. Шу кунлари ёмғир ва қор ёғиши маълум қилинди. Таъкидланишича, мамлакатимиз ҳудудида келаси ҳафта ҳарорат меъёрдан 8-10 даража пасаяди.
13-15 кунлари кундузи ҳарорат 0 даражагача, тунда эса -8 даражагача тушиб кетади. Шимолда эса ҳарорат кундузи -3 даражагача, тунда -16 даражагача тушиб кетиши кутилмоқда. Шамол тезлиги 15-20 м/с.га етади.