Аввалроқ Қўйлиқ бозори кўчирилиши ҳақида ёзган эдик. Бозор Тошкент вилояти ҳудудидаги Food City марказига кўчирилиши хабар қилинган эди.
Бозор кўчирилишига кенг миқёсда йўлни кенгайтириш ва мост қурилиши сабаб қилиб кўрсатилган эди.
Ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ шахсларнинг норозиликлари акс этган видеолар тарқалди. Ушбу норозилик кичик савдогарлар ва олиб юрувчилар томонидан уюшитирлган. Таъкидланишича, бозор кўчирилгач айнан улар ишсиз қолиши мумкин. Фуқаролар йўлни тўсиб қўйиш орқали ўз норозилигини билдирган. Ҳозирча расмийлар ҳодисага муносабат билдирмади.