Тошкент шаҳрида 5 йилдан бери қидирувда бўлган фуқаро ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Бухорода 34 ёшли эркак 2016 йилнинг 14 ноябрида ЖКнинг 135 моддаси 3-қисми (одам савдоси) ва 118 моддаси 2-қисми (номусга тегиш) билан айбли деб топилиб, қидирувга берилган. У олиб борилган тадбирлар давомида пойтахтнинг Сергели туманида ушланган.
Маълум қилинишича, эркак ҳибсга олинган. Энди у ўз жазосини олиши муқаррар.